Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ташаббуси билан илк маротаба ўтказилган «Ибратли оила» кўрик-танловининг республика босқичида ғолиблар аниқланди. Бу ҳақда «Turon 24» хабар берди.
Тошкентдаги «Ўзбекистон» меҳмонхонасида бўлиб ўтган танловнинг якуний республика босқичида ўз ҳудудларида мутлақ ғолибликни қўлга киритган 14 та оила иштирок этди.
Унда қорақалпоғистонлик Айбергеновлар оиласи мутлақ ғолиб бўлди. Навоий вилоятидан Ўруновлар оиласи иккинчи ўрин ҳамда Фарғона вилоятидан Шерғозиевлар оиласи учинчи ўринга муносиб деб топилди.
Изоҳ (0)