Украина Олий Радаси депутати Игорь Мосийчукнинг маълум қилишича, Керчь бўғози устида қурилган кўприк Украина учун душман транспорт инфратузилмаси ҳисобланади, шунинг учун у йўқ қилиниши керак. Бу ҳақда «Обозреватель» хабар берди.
Депутатнинг қайд этишича, кўприк Қора ва Азов денгизининг дарвозаси ҳисобланади, Украина ҳукумати ўзининг етарлича бўлмаган ҳаракатлари ва тажовузкор давлатнинг олдинга ташланган қадамини илғамасдан, бу дарвозани қуришга имкон берди. Унинг сўзларига кўра, кўприк йўқ қилиниши керак, Украина унинг қурилишига рухсат бермаган.
Мосийчукнинг таъкидлашича, кўприк «Украинанинг босиб олинган ерини (Қрим)» Россиянинг материк қисми билан боғлайди. «Украинага қарши, душман инфратузилмаси ёрдамида, айнан Керчь кўпригидан тажовуз амалга оширилган», — дейди депутат.
«Биз уруш ҳолатидамиз! Украиналик диверсантлар, кавказлик исёнчилар, ўзга сайёраликлар, парвардигор… Нима қилиб бўлса ҳам, кўприк йўқ қилинади», — деди Мосийчук кўприкнинг вайрон бўлишига айнан табиий офат сабаб бўлишига умид қилар экан.
Изоҳ (0)