6 декабрь Япония соҳилларида АҚШнинг ҳарбий транспорт ёқилғи қуювчи самолётининг McDonnell Douglas F/A-18 Hornet бомбардимон-қирувчиси билан тўқнашиб кетиш оқибатида беш нафар ҳарбий хизматчидан таркиб топган экипаж аъзоси ҳалок бўлган деб топилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Маълумотларга кўра, «қидирув операцияси якунланди», КС-130 нинг беш нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган деб топилди.Икки самолёт ҳам АҚШнинг Ямагути перфектурасидаги авиабазада рўйхатда туради. Тўқнашув ёқилғи қуйиш вақтида Сикоку оролида содир бўлган. Икки самолёт бортида ҳодиса вақтида етти киши бўлган. Hornet’нинг икки нафар учувчиси эрталаб топилган, улардан бири кейинроқ ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)