Россиянинг Иванов вилоятидаги Заволжск шаҳрида қора қор ёғди. Бу ҳақда «Ивтелерадио» хабар берди.
Хабар берилишича, шаҳар жуда чиройли эмас, бунга ўхшаш ҳодисалар эса шаҳар учун бегона ҳисобланмайди. Шаҳарда яшовчи кексаларнинг айтишича, аввал бу ерда кўк қор ҳам ёғган.
Маълумотларга кўра, қор трикотаж фабрикасининг қозонхонаси қувурларидан чиқадиган тутун сабабли рангга кирган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)