Туркманистон ҳукумати фуқароларга Янги йил байрами безаги сифатида кириб келаётган йилнинг рамзи бўлган чўчқа тасвири ва шаклларидан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда «Kaktakto» хабар берди.
Расмий тақиқ йўқ, бироқ Ашхободда кириб келаётган йил рамзининг суратлари мавжуд эмас.
Хабар берилишича, 2017 йилнинг октябрь ойидан бошлаб 2018 йилнинг рамзи бўлган итнинг тасвири туширилган безаклар ва календарлар сотувга чиққан эди.
Бир неча кун аввал Туркманистон президенти ҳукуматдан пойтахтни миллий туркман услубида, шунингдек, туркман эртаклари услубида безашни талаб қилган, бироқ чўчқа тасвирига тақиқ ҳақида гапирмаган.
Маҳаллий кузатувчилар чўчқа тасвирининг кўринмаётганини президентнинг чўчқага нисбатан мавжуд бўлган тақиқи билан боғламоқда.
Изоҳ (0)