Санкт-Петербург прокуратураси Ўзбекистон фуқароларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича айблов хулосасини тасдиқлади. Йигитлар улардан бирининг собиқ севгилисини ўғирлаб кетган ва дўппослаган, деб ёзади «Podrobno.uz».
Тергов версиясига кўра, айбланувчи таниши у билан алоқаларини яна йўлга қўйишни рад этгандан сўнг, жабрланувчини ўғирлаш учун бошқа айбланувчилар билан олдиндан тик бириктирган.
Улар шу мақсадда 2018 йилнинг июлида аёл яшайдиган жойга келиб, уни чиқишини кутиб турган. Жабрланувчи уйидан чиққанлигини кўргач, уни тутиб олиб, автомобилга ўтқизган. У ерда аёл танасининг турли қисмларига 5 марта зарба берган.
Айбланувчилар жабрланувчи билан биргаликда жиноят жойини тарк этган, бироқ ЙҲХДИ ходимлари томонидан тўхтатилиб, қўлга олинган ва полиция бўлимига етказилган.
Дастлабки тергов давомида жабрланувчи айбланувчиларга ёрдам бериш мақсадида ўз кўрсатмаларини ўзгартирган, бироқ иш бўйича тўпланган далиллар мажмуаси бошқа хулосага келиш имконини берган.
Изоҳ (0)