Марказий банкда жорий йилнинг 11 декабрь куни Россия ҳудуди ва портфел бошқаруви буйича директор Н. Ханженкова ва Марказий Осиё ҳудуди буйича янги тайинланган директор Б. Балванера бошчилигидаги Европа тараққиёт ва тикланиш банкининг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув давомида Марказий банк салоҳиятини мустаҳкамлаш, банк тизими ва молия бозорларини ривожлантириш, Ўзбекистон Репсубликасида тадбиркорликни молиявий саводхонлигини ошириш лойиҳаси доирасида келгусидаги ҳамкорлик бўйича бир қатор мавзулар муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)