Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан вилоятда фаолият юритаётган давлат солиқ хизмати ходимлари эндиликда ўзгача дизайнга эга бўлган сумкалар билан таъминланади. Ҳозирда солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профлактикаси бўлими ходимларига мана бундай сумкалар билан таъминланиши кўзда тутилган. Бу ҳақда вилоят давлат солиқ бошқармаси «Дарё»га маълум қилди.
Сумка ўзгача дизайн билан безатилган. Унда давлат солиқ хизмати органининг логотипи, Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи, ушбу байроқнинг ўзида Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий харитаси мужассамланган.
Энг асосийси бугунги кунда солиқ хизмати тадбиркорларнинг ишончли ҳамкорига айланаётгани сир эмас албатта. Шу маънода сумкада «Солиқ хизмати-инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори» деган шиор ҳам туширилган. Бу орқали давлат солиқ хизмати ходимлари тадбиркорлар билан ишлашда уларга кўмакчи бўлишликни ҳар доим эслатиб туради. Эндиликда барча давлат солиқ хизмати ходимлари бирма-бир ушбу сумкалар билан таъминланиши назарда тутилган.
Вилоятда барча давлат солиқ хизмати ходимлари махсус кийим-бошлар билан ҳам таъминланмоқда.
Изоҳ (0)