Эртага, 12 декабрь куни 10:00 дан 13:00 га қадар Юнусобод тумани Чингиз Айтматов (эски Бодомзор йўли) кўчаси ва Осиё кўчалари вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигига таяниб, «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраб қолган. Хабарда бу кўчалар нима сабабдан ёпилаётганига изоҳ берилмаган.
Изоҳ (0)