Жорий йилнинг 9 декабрь куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи М.Ж.нинг уйида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин ўчирилди. Ёнғин оқибатида уйининг 15 кв/м майдонида ички шифт қисми ва кўрпа тўшаги ёниб зарар кўрган ҳамда М.Ж. ва унинг турмуш ўртоғи Т.Т. куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган.
Ёнғин дераза токчасига қўйилган исириқ тутаб ёниши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган.
Изоҳ (0)