Лола Каримова-Тиллаева Калифорниядаги ёнғинлар оқибатида жабрланган итларга ёрдам берувчи ташкилотни қўллаб-қувватлайди. У бу ҳақда Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
«Биз Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари оқибатида жабрланган тўрт оёқлиларга ёрдам кўрсатиш тариқасида итларни қутқарувчи wагсандwалкс ташкилотини қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз», — деб ёзади у.
Маълумот учун, Калифорнияда штат тарихидаги энг йирик ўрмон ёнғини 8 ноябрь куни бошланган эди. У 26 ноябрь куни батамом ўчирилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғинлар оқибатида 85 киши ҳалок бўлган, 14 мингга яқин уйлар, 508 та тижорат бинолари ва 4 мингдан ортиқ бошқа иншоотлар вайрон бўлган. Ёнғинни ўчириш учун мингдан ортиқ ўт ўчирувчилар ва 73 та ўт ўчириш машиналари жалб қилинди. Ёниш майдони 62 минг гектардан зиёдроқни ташкил этди.
Изоҳ (0)