Ўзбекистонда қурилаётган энг йирик туристик объектлардан бири Амирсой тоғ-чанғи курортини қуриш жараёнида австриялик қурувчилар муаммоларга дуч келмоқда. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси курортни 15 декабрь куни ишга туширилмаслиги мумкинлигини маълум қилди. Лойиҳа уч босқичдан иборат. Лойиҳанинг илк босқичи иккита дор йўли қурилишини ўз ичига олади.Қўмита Амирсой компанияси директори ўринбосари Валера Ким билан мулоқотда электр билан узлуксиз таъминлаш тизими бўйича ишлар ниҳоясига етгани ҳақида маълумот олди.«Тоғ ҳудудининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда об-ҳаво шароити туфайли юзага келган вазият дор йўли қурилиш ишларининг боришига ўз таъсирини кўрсатди», — дейилади хабарда.Аммо алоқадор ташкилот ва идоралар томонидан муаммоларни бартараф этиш бўйича барча зарур чоралар кўрилди.Хусусан, 7 декабрь ҳолатига кўра автомобиль йўлини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари 92 фоизга якунланди.«Ушбу мураккабликлар сабаб австриялик ишлаб чиқарувчилар ва дор йўли қурувчилари ўриндиқли дор йўлагини 2019 йилнинг январида ишга туширишни режалаштирмоқда. Қолган қурилиш ишлари ҳатто енгил бўлмаган шароитда ҳам давом этади», — дейилади хабарда.Компания ҳозирда Германия, Австрия ва Франция ишлаб чиқарувчиларининг чанғи, сновборд ва бошқа жиҳозларини ижара учун харид қилиб қўйган.Айтиш жоизки, узунлиги 3 километрдан ортиқ 2 та осма дор йўли ва жами 10 километрли турли мураккабликдаги 8 та тоғ-чанғи трассасининг қурилиш-монтаж ишлари фаол олиб борилмоқда. Қиш мавсумида умумий узунлиги 21,3 километр бўлган, турли мураккабликдаги 28 та релефли трасса тоғ чанғи усталари ва сновбордчилар ихтиёрида бўлади.
Изоҳ (0)