Портленд шаҳрида (АҚШ, Орегон штати) яшовчи Сэм Хоули олдинги лотерея ютуғи берилишини кутгунча йирик жекпотни қўлга киритди. Бу ҳақда Forum Daily хабар бермоқда.
Хоули маҳаллий вақт билан тонгги 7.30 да 1759 доллар ютуқни олиш учун келади, бироқ киришда лотерея офиси бир соатдан сўнг очилишини билиб, яқин орадаги дўконга йўл олади.
Бу ерда у яна бир лотерея чиптаси харид қилади ва унга ҳам ўтган галдаги рақамларни ёзади. Хоулининг айтишича, у бир неча йилдан бери лотереяларда бир хил рақамларни қайд этади.
Офис очилганда Хоули 1759 долларни олади ва янги чиптани текшириб кўришларини сўрайди. Шунда у ҳам Сэмга 118 минг доллар ютуқ келтиргани маълум бўлди.
Изоҳ (0)