Американининг Массачусетс штатида икки қундуз «харид учун» дўконга борди. Ноодатий харидорлар кузатув камераларига тушиб қолди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Ҳайвонлар дўконнинг икки табақали эшикларини очиб, шошмасдан пештахталарни кўздан кечирди.Қундузлар дидларига мос ҳеч нарса тополмагач улардан бири тез дўконни тарк этди, иккинчиси эса савдо майдони бўйлаб айланишда давом этди. Ёрдамга келган дўкон ходимлари қундузни мулойимлик билан кузатиб қўйди.Уларнинг сўзларига кўра, дўкон яқинида дарё бўлиб, ҳайвонлар ўша ерда яшайди.
Изоҳ (0)