29 яшар америкалик сайёҳ Леви Вервосетан 21 ноябрь куни Австралиянинг Палмерстон бурни яқинида сафар қилаётганида кичик қайиғидан сув ўтиб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Forum Daily хабар бермоқда.
Гавайилик йигит нима рўй берганини англаб етгунича ўзини ва буюмларини сувда кўрди.
У ағдарилган қайиққа чиқиб олди ва уни тузатишга уринди, бироқ уринишлари беҳуда кетди. У шу тариқа акулаларга тўла сувда 12 соат қолиб кетди.
22 ноябрь куни Вервосетан авария майоғини фаоллаштиришга муваффақ бўлди ва орадан бир неча дақиқа ўтиб, уни RACQ CQ Rescue Helicopter Service компанияси вакиллари қутқарди.
Изоҳ (0)