Қозоғистонлик йигит севган қизига самолётда, 10 минг метр баландликда турмуш қуриш таклифини билдирди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Ёш жуфтлик Ақтауга учиб кетаётган эди. Йигит экипаж билан келишиб олган. Борт кузатувчиси микрофон орқали йўловчи Айжанга «махсус таклиф» бор эканлигини эълон қилган. Шундан сўнг йигит қизга атиргул совға қилган, тиз чўккан ва ундан турмушга чиқишини сўраган.
Воқеа гувоҳлари томонидан олиниб, ижтимоий тармоқларга жойланган суратларга қараганда, қиз таклифга розилик билдирган.
Изоҳ (0)