АҚШнинг Майами шаҳрида яшовчи йигит ўз севган қизига турмуш қуриш таклифини билдириш учун олтита никоҳ узуги сотиб олди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.
32 ёшли Деннис Браун унаштириш маросимига пухта тайёргарлик кўрган. У байрам ташкилотчисини ёллаган. Ташкилотчи барчаси режа бўйича кетишини назорат қилган, стилист йигитнинг ташқи кўриниши учун жавоб берган, безакчилар ва гулчилар билан бир қаторда, профессионал фотограф ҳам ишлаган.
Ҳал қилувчи лаҳзада йигит қизнинг олдида тиз чўккан ва қутини очган, унинг ичида турли ўлчам ва шаклдаги олмосли олтита никоҳ узуги бўлган. Қиз бундан ҳайратда қолган ва ўз розилигини берган.
Изоҳ (0)