Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Искога Европанинг бир нечта гранд клублари томонидан қизиқишлар бўлмоқда, деб ёзади Tuttosport.
«Манчестер Сити»дан ташқари Искога яна икки даъвогар пайдо бўлди. Улар — «Ювентус» ва «Бавария».
Турин клуби устози Массимилиано Аллегри Искони олиб келишга шахсан ўзи бош-қош бўлишга интилмоқда. Мюнхенликлар эса ёзда жамоадан кетадиган Арьен Роббен, Франк Рибери ва Хамес Родригеснинг ўрнига Искони идеал номзод сифатида кўрмоқда.
Маълумот учун, Иско 7 декабрь куни Испания Кубоги доирасида «Мелилла»га қарши баҳсда дублга эришди.
Изоҳ (0)