Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.
30 ёшли футболчи Marca нашри томонидан таъсис этилган махсус совринни қабул қилиб олди. Бензема ноябрь ойида 4 та ўйинда қатнашди. У бу ўйинларда 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Бензема жорий мавсум «Реал» сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, «Реал» Ла Лигада 14-турдан сўнг 23 очко билан бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Мадридликлар 9 декабрь куни Ла Лиганинг 15-турида сафарда «Уэска»га қарши ўйинда майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан 20:15 да бошланади.
Изоҳ (0)