2018 йил 1 декабрь куни Филиппин пойтахти Манила шаҳрида Осиё теннис федерациясининг йиллик конгресси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Маросимда Халқаро теннис федерацияси президенти Дэвид Ҳаггерти фахрий меҳмон сифатида қатнашди. Тадбир давомида Ўзбекистон теннис федерациясига «Жаҳон тенниси ривожланишидаги улкан ривожланиш учун» махсус мукофотини топширилди.
Шунингдек, Ўзбекистон теннис федерацияси президенти Рустам Иноятов «Ўзбекистон теннисининг ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ва теннисга кўп йиллик садоқати учун» махсус мукофоти билан тақдирланди.
Изоҳ (0)