UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов ўғлининг бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер билан эҳтимолий жангининг санаси ва жойини маълум қилди.
«Жанг Грознийдаги 30 минг мухлисга мўлжалланган «Ахмат-Арена»да 2019 йил 4 майида бўлиб ўтиши мумкин. Ҳабиб ҳозирда кучли боксчилар билан спаррингга тушмоқда»,—дейди Ҳабибнинг отаси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC раҳбари Дэйна Уайт Флойд Мейвезерга Ҳабиб Нурмагомедов билан аралаш жанг қоидалари бўйича баҳсга киришиши учун 150 миллион доллар таклиф қилганди.
Изоҳ (0)