Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров БААнинг «Шаржа» клубида 2022 йилгача тўп сурадиган бўлди. Бу ҳақда клубнинг Twitter’даги расмий саҳифасида маълум қилинди.
22 ёшли Шукуров 2017 йилда «Шаржа» сафига ўтганди. Отабек бунгача «Бунёдкор», «Машаъл» каби клубларда тўп сурган.
Шукуров жорий мавсум «Шаржа» сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол киритишга эришди.
Изоҳ (0)