Тошкентда ноябрь ойида иккиламчи квартира бозорида нархлар квадрат метр учун ўртача 647 ш.б. ни ташкил этди. Октябрь ойидаги нарх 633 ш.б.ни ташкил этган эди. Бу ҳақда Credo Max баҳоловчи ташкилотининг таҳлилида сўз юритилади, деб ёзади «Газета.uz».
Кузнинг охирги ойи якунларига кўра, ғишт уйлардаги квартиралар нархлари 3 фоизга — 688 ш.б.гача ошди, панель уйларда — 1 фоизга ошиб, 620 ш.б.га тенг бўлди.
Хоналар сонига қараб квадрат метрнинг ўртача нархи қуйидагича бўлди: бир хонали — 634 ш.б. (+1 фоиз), икки хонали — 634 (+2 фоиз), уч хонали — 661 (+3 фоиз), тўрт ва ундан ортиқ хонали квартираларда — 662 (+2 фоиз).
Изоҳ (0)