Қозоғистон прокуратура органлари Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовни «Халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлагани учун» эсдалик медали билан тақдирлади. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Тақдирлаш маросими Остонадаги «Минтақавий ҳамкорликни мустахкамлаш ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги сайи-ҳаракатларни мувофиқлаштириш» конференция доирасида бўлиб ўтди.
Остонада Муродов Қозоғистон бош прокурори Кайрат Кожамжаров билан икки мамлакат прокуратура органлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни самарали ва тезкор таъминлаш мақсадида маҳкумларни ўтказиш тўғрисида икки томонлама шартнома тузиш ҳамда ёпиқ электрон алоқа каналини жорий этиш масалаларини муҳокама қилган.
Шунингдек, томонлар экстрадиция, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни қайтариш масалаларини муҳокама қилишган. Терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бош прокурорларлар халқаро шартномалар доирасида шакллантирилган ўзаро муносабатларни ижобий баҳолашган.
Изоҳ (0)