Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду «Ювентус» клубининг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда Турин клубининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Роналду ноябрда «Ювентус» сафида 5 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Роналду ҳозирда А Сериянинг ортда қолган 14 та туридан сўнг 10 та гол билан тўпурарлар қаторида бормоқда.
Изоҳ (0)