Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Тошкент шаҳри ва вилоятига прописка масаласида ўз муносабатини билдирди.
Депутатга кўра, прописка масаласидаги фикрларни ўқиб туриб, сўз ва фикр эркинлиги бугунги куннинг энг муҳим ютуғи эканлигини англамоқда. Нима бўлганда ҳам, яхшими-ёмонми, фикр борлиги муҳим.
«Айримлардан фарқли равишда прописка тизимини инсонда туғилишдан олдин жойни танлаб дунёга келиш имконияти бўлмагани учун реал турмушимиздаги адолатли режим, деб айта олмайман. Бу менинг шахсий фикрим, ёқадими-йўқми, буниси менга қизиқмас», — дейди Расул Кушербаев.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев Тошкентда прописка ўзига хос бизнесга айланганини билдирганди.
Изоҳ (0)