Наманган вилояти Чортоқ туманида 16 ёшли 10-синф ўқувчиси 4 декабрь куни уйида ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
Туман Ички ишлар бўлими навбатчисининг айтишича, юз берган воқеа юзасидан туман прокуратураси ўз суриштирувини бошлаган.
Қиз нега ўз жонига қасд қилгани маълум эмас.
«Бу ўқувчи фақат «4», «5» га ўқирди. Доим хушчақчақ, фаол ўқувчилардан эди. Кеча тўсатдан ўзини осгани ҳақида хабар топдик. Кимдир уни хафа қиладиган қиз эмасди», — дейди мактаб директори Асила Раҳмонова.
Аввалроқ Шаҳрисабздаги 1-лицейнинг 7-синфида ўқийдиган бола ўз уйида осилган ҳолда топилган эди.
Изоҳ (0)