2018 йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 325 миллион долларга етди. Бу ҳақда Қирғизистон иқтисодиёт вазири Олег Панкратовнинг Тошкентдаги учрашувлари давомида маълум қилинди, дея хабар беради Ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати.
Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоизга кўп. Икки давлат раҳбарлари томонидан ушбу кўрсаткични яқин орада 500 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилган.
Панкратов бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси ташрифи давомида кооперацион биржа, экспертлик учрашувлари ўтказилди, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти саноат корхоналари бориб кўрилди.
Шунингдек, Ташқи савдо, Иқтисодиёт, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигида учрашувлар бўлиб ўтди. Икки томон манфаати учун хизмат қиладиган қатор келишувларга эришилди.
Изоҳ (0)