Ҳукумат қарори билан Баходиржон Очилбоевич Онорбоев Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида хабар берилди.
Институт пахта, тўқимачилик, енгил саноат ва матбаачилик соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиқадиган стратегик вазифаларни рўёбга чиқара оладиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлайди.
Изоҳ (0)