Наманган шаҳридаги давлат мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг соғлом овқатланишини ташкил этишнинг янги тартиби бўйича илк экспериментлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Президентнинг 2017 йил 9 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, MTMга тадбиркорлик субъектлари билан сифат талаблари ва санитария-гигиена нормаларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқат етказиб бериш бўйича шаффоф ҳамда соддалаштирилган тизим яратилиши белгиланган.
Наманган шаҳридаги 23-MTM «Мададкор таъминот савдо» хусусий корхонаси билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. Айни пайтда муассаса ошхонаси мазкур корхона ошпазлари ихтиёрига топширилди. Таомлар тури кенгайиб, сифати қатъий назоратга олинди. Мазкур муассасада 10 гуруҳда 223 нафар ўғил-қиз тарбияланади. Уларга ҳар куни лавлаги, сабзи, помидор, бодринг каби витаминга бой маҳсулотлардан салат ҳамда белгиланган меъёр бўйича кунлик таомнома асосида овқат тайёрлаб берилмоқда.
Изоҳ (0)