3 декабрь, душанба оқшомида France Football нашри 2018 йилги «Олтин тўп» совринини «Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Лука Модричга топширди.
Модрич бу йўлда «Ювентус» вакили Криштиану Роналду ва «Атлетико Мадрид» ҳужумчиси Антуан Гризманни ортда қолдирди.
Модрич «Реал» тарихида «Олтин тўп»ни қўлга киритган еттинчи ўйинчи бўлди. Бунгача Алфредо ди Стефано (1957, 1959), Раймон Копа (1958), Луиш Фигу (2000), Роналдо (2002), Фабио Каннаваро (2006) ва Криштиану Роналду (2013, 2014, 2016, 2017) лар ҳам «Реал» сафида «Олтин тўп»ни қўлга киритганди.
Шу тариқа «Реал Мадрид» клуби «Олтин тўп»ни қўлга киритган футболчиларнинг сони бўйича «Барселона», «Ювентус» ва «Милан»ни ортда қолдирди. Мазкур клублардан ҳозиргача 6 нафардан футболчи «Олтин тўп» совринига эга чиққанди.
Шунингдек, «Реал» «Олтин тўп»ни қўлга киритиш борасида «Барселона» билан тенглашиб олди. Иккала клуб футболчилар шу вақтга қадар 11 тадан нуфузли совринни қўлга киритганди.
Изоҳ (0)