3 декабрь, душанба куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, мамлакат футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Сеул шаҳрида Жанубий Корея футбол ассоциацияси президенти Монг Гю Чонг билан учрашди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
Томонлар учрашув давомида болалар ва ёшлар футболи бўйича тажриба алмашиш, турли ёшдаги терма жамоалар ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказиш масаласида фикр алмашди. Шунингдек, мураббий ва ҳакамлар малакасини ошириш масаласида ҳам томонлар яқиндан ҳамкорлик қилади.
Маълумот учун, МОҚ раҳбари аввалроқ Осиё таэквондо иттифоқи президенти Ли Кю Сёк билан ҳам учрашув ўтказганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Каналга қўшилиш учун: @Daryo_sport
Изоҳ (0)