3 декабрь куни Риёз шаҳрида Ўзбекистон ва Саудия Арабистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи раунди ўтказилди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар давлат вазири Низар Мадани бошчилигидаги икки мамлакат делегациялари ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш тўғрисида ҳамда халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратди.
Ўзбекистон делегацияси Саудия инвестициялар бўйича агентлиги раиси Иброҳим ал-Умар ҳамда Саудия тараққиёт фонди маслаҳатчиси Юсуф ал-Бассам билан музокаралар ўтказди. Учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)