Германия канцлери Ангела Меркель G20 саммитидан кейин Буэнос-Айрес шаҳридаги машҳур Don Julio ресторанида оддий аргентиналиклар билан кечки овқат тановул қилди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Хабар берилишича, Меркель шаҳар бўйлаб сайрга чиққан ва Палермо тумани ҳудудидаги ресторанга кирган. Канцлернинг ресторанга кириши маҳаллий аҳолида катта қизиқиш уйғотди. У ресторандан чиқиб кетаётган вақтда муассасанинг кириш қисмида канцлер билан суратга тушиш истагида кўплаб кишилар йиғилган эди. Ижтимоий тармоқларда гувоҳлар томонидан олинган жуда кўп сурат ва видеолар пайдо бўлган.
https://www.instagram.com/p/Bq3fi7XhErL/?utm_source=ig_embed
Бир кун аввал ҳукумат самолётидаги носозлик сабабли Меркель Аргентинага оддий рейсли самолётда учгани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)