Франциянинг Арла шаҳрида норозилик намойишлари сабаб тўхтатиб қўйилган юк машинасига келиб урилган фургон ҳайдовчиси ҳалок бўлди, деб хабар берди «Эхо Москви».
Бунга қадар назорат-ўтказиш пунктида кўтарилган тўполонда намойиш иштирокчиларидан бири ўлдирилган эди.
Яна бир киши мотоциклда намойишчиларни айланиб ўтишга уринган фургон билан тўқнашиши оқибатида ҳалок бўлган.
17 ноябрдан бери Францияда автомобиль ёқилғисининг нархи ошиши муносабати билан норозилик намойишлари ўтказилмоқда.
Намойишчилар ҳайдовчиларга мўлжалланган сариқ нур қайтаргич нимчалар кийиб олган.
Изоҳ (0)