Москвада бўлиб ўтган «Мисс жаҳон гўзали — 2018» гўзаллик танловида Ростов-Дон шаҳрида яшовчи 19 ёшли Халимат Айбазова ғолиб бўлди, деб ёзади «MK.ru».
Гўзаллик, мода ва истеъдодлар танлови финали Москвада 1—3 декабрь кунлари ўтказилди, унда 20 дан ортиқ мамлакатдан мингдан зиёд қизлар қатнашди.
Таъкидланишича, Айбазова «Қитъа Европаси гўзали — 2017», «Ростов гўзали — 2017», «Дон гўзали — 2018», «Черкесск гўзали — 2018» ва «Мисс жаҳон рус гўзали» танловларида ҳам ғолиб бўлишга улгурган.
Изоҳ (0)