Франция бош вазири Эдуар Филипп ёнилғи учун солиқларнинг оширилишига ярим йиллик мораторий эълон қилди, деб ёзади TJournal.
«Ҳеч бир солиқ жамият яхлитлигига арзимайди. Мен французлар ғазабини эшитдим», — деди у Матиньон саройида чиқиш қила туриб.
Францияда ноябрь ойи ўрталарида ёнилғи нархларининг ошганлиги сабабли оммавий намойишлар бошланиб кетди. Тартибсизликлар давомида 500 киши жабрланди.
3 декабрь куни намойишчилар Париждаги Ғалаба аркасини ағдар-тўнтар қилди, шундан сўнг у ташриф буюрувчилар учун ёпилди.
Изоҳ (0)