Икки нафар ёш йигит томонидан метро вагонида бўш тобут олиб ўтилди. Бу ҳақда Afisha Daily хабар берди.
Метрополитен матбуот хизмати тобут олиб ўтилишига қаршилик кўрсатилмаганлигининг сабаби йўловчилар юк учун тўлиқ тўлов амалга оширган.«1 декабрь куни йўловчилар юк учун тўлов амалга ошириб, хавфсизлик хизмати ходимларининг текширувидан ўтди. Юк рулетка ёрдамида ўлчанди, тобутнинг ичи бўш эди. Йўловчилар олиб ўтаётган юк тақиқланмаган бўлгани сабаб метро ходимлари уни олиб ўтишга қаршилик кўрсатмади. Метрода қўшимча тўлов эвазига йирик юкларни олиб ўтиш мумкин. Метрода олиб ўтиш мумкин бўлган юк ҳажми қоидаларда кўрсатилган», — қайд этади матбуот хизмати.
Изоҳ (0)