Forbes журнали талқини бўйича 2018 йилнинг энг нуфузли аёли Германия канцлери Ангела Меркель бўлган. Рейтинг журнал сайтида эълон қилинди.
Германия канцлери қаторасига саккизинчи йил биринчи ўринни сақлаб қолмоқда. Мазкур рўйхатда иккинчи поғонани Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй эгаллаган, нуфуз бўйича учинчи ўриндан эса Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард ўрин олган.
Етакчилар бешлигидан General Motors бош директори Мэри Барра ва Fidelity Investments компанияси раиси ва президенти Эбигейл Жонсон жой олган.
Изоҳ (0)