«Йигирматалик гуруҳи» мамлакатлари етакчилари ҳар қандай ҳолатда намоён бўладиган террорчиликни қоралайди ва уни молиялаштиришга қарши курашни кучайтириш ниятида. Бу ҳақда 1 декабрь, шанба куни Буэнос-Айресдаги саммит якунлари бўйича эълон қилинган баёнотда айтилади, деб ёзади «Интерфакс».
«Биз ҳар қандай шаклда ва ҳолатда намоён бўлувчи терроризмни кескин қоралашимизни тасдиқлаймиз», — дейилади ҳужжатда.
«Биз терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларимизни кучайтирамиз», — дея таъкидланади декларацияда.
Шу билан бирга, G20 мамлакатлари раҳбарлари «рақамли саноатни интернет ва ижтимоий тармоқлардан террорчилик мақсадларида фойдаланишга қарши курашда ҳамкорлик қилишга чақиради».
Изоҳ (0)