Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 1 декабрь, шанба куни G20 саммити доирасида АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди. Бу ҳақда Anadolu агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Етакчиларнинг музокаралари матбуот учун ёпиқ режимда бўлиб ўтди ва 50 дақиқа давом этди. Учрашув якунлари бўйича баёнотлар берилганича йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда 30 ноябрь—1 декабрь кунлари G20 саммити бўлиб ўтди. Унда Франция президенти Эммануэль Макрон ўнғайсиз ҳолатга тушиб, ижтимоий тармоқларда кулгига қолган бўлса, Германия канцлери Ангела Меркель саммитга рейс самолётида учиб борди. Саммит доирасидаги учрашуви бекор қилинган АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин эса «норасмий мулоқот» қилди.
Изоҳ (0)