Петербург Василеостровский туман суди ўзбекистонлик Н.А.ни 3 йил-у 8 ойлик умумий режим колониясига ҳукм қилди, деб ёзади «Repost».
Н.А. ўғлини 7 сентябрь куни дунёга келтирган, шундан беш кун ўтиб, уни 275 минг рублга (тахминан 4 минг АҚШ доллари) сотган. ИИВ ходими харидор сифатида чиққан.
Аёл айбини тан олди ва моддий аҳволи оғир бўлганлиги сабабли фарзандини сотмоқчи бўлганлигини маълум қилди. Пуллар унга қарзларини қайтариш ва Ўзбекистонга қайтиши учун керак бўлган. Аёл Россия ЖК 127.1-моддаси 2-қисми «б» ва «з» бандлари билан айбдор деб топилган.
Изоҳ (0)