2018 йил 1 декабрь куни МИБ Шайхонтоҳур туман бўлими ва туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Шайхонтоҳур туманидаги Ипакчилик илмий тадқиқот институти бош энергетиги И.Н. ушбу институтнинг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати юзасидан ўтказилган текширишда аниқланган қоидабузарлик бўйича 399.170.112 сўм етказилган зарарни камайтириб кўрсатиш ҳамда мазкур тўпланган ҳужжатлар бўйича жиноят иши қўзғатмасликни мақсад қилган.
Шундан сўнг И.Н. МИБ туман бўлими суриштирувчисига 2000 АҚШ долларни пора тариқасида беришини маълум қилиб, шундан 450.000 сўмни бераётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)