Украина Қизил китобига ўтган йили киритилган Европа лоси популяцияси уч минг бошдан кўпроқни ташкил қилган. Суд ҳайвонни Қизил китобга киритиш ҳақидаги қарорни бекор қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Украина экология ва табиий ресурслар вазири томонидан таъкидланишича, мазкур ҳайвонларнинг сони беш йил аввалгига қараганда бир неча марта камайган.
Вазирлик Киев округ маъмурий судининг қарори устидан шикоят қилади. Мазкур суд органи лоснинг Украина Қизил китобига киртилиши ва унинг овига тақиқ қўйилишини ҳақиқий эмас деб топган.
Изоҳ (0)