Бангкокда пикап ҳайдовчиси миллий боғ ҳудудида ёввойи фил билан тўқнашиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди, деб ёзади «Газета.ru».
Ҳодиса Кхао Яй миллий боғидаги трассанинг ёритилмаган қисмида юз берди.
Аниқлик киритилишича, эркак трасса четида пикапнинг зарбадан қаттиқ пачоқланиб кетган кабинасида ўлик ҳолда топилган. Қутқарувчилар жасадни кабинадан махсус техника ёрдамида чиқариб олишига тўғри келган.
Машина яқинида қутқарувчилар ўрмон ичкарисига қараб кетган катта фил изларини аниқлади. Тўқнашув натижасида у ҳам шикастлангани тахмин қилиниб, фил қидирилмоқда.
Изоҳ (0)