Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат ҳаёт даражасидан норози фуқароларни «шароит анча ёмонроқ» бўлган жойларга бориб кўришга чақирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Биз кўпинча ҳаётдан нолиймиз: ҳали у нарса етишмайди, ҳали бу нарса. Агар ҳаётдан жуда қийналиб кетган бўлсангиз, касалхоналарга бориб кўринг, жуда бўлмаса, қабристонларга бориб кўринг. У ерда ётганлар сиздан анча ёмонроқ ҳолатда», — дея маслаҳат берди у.
Қозоғистон раҳбари сўзларига кўра, мамлакат аҳолиси соппа-соғлом бўлишига қарамай, муаммолардан нолийди. «Қўл-оёғимиз бут, аммо бошимиздаги сочни юламиз: жуда ёмон бўлди, деб», — дея ғазабланди Назарбоев.
Унинг айтишича, ўзини қўлга олиш ва кўп ишлаш орқали барча қийинчиликларни енгиш мумкин. Республика ёшларига ҳам шу малакани ўргатиш керак, деди давлат раҳбари.
Изоҳ (0)