Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳаётий қийинчиликлар унга ижобий таъсир ўтказганини айтди, деб ёзади «Nur.kz».
«Мен урушдан кейин мутлақ камбағалликда яшаган оддий қишлоқ йигити бўлганман, кийишга кийимим бўлмаган, 15 ёшимгача тўйиб овқат еганимни эслай олмайман. Бироқ балки бундан одам янада соғломроқ бўлар», — деди у Остонада бўлиб ўтаётган Фуқаролар форумида.
Назарбоевнинг айтиб беришича, касбий-техника билим юртида орттирган пўлат эритувчилик касби унга катта ёрдам берган. У қийин шароитларда домна печи ёнида меҳнат қилган: «1500 даража иссиқликдаги металл, орқа томонда ҳарорат минус 40, олдинда эса — плюс 1000 даража».
Қозоғистон етакчиси ёшларни меҳнатга тайёр туришга ва адолатсизликларни енгиб ўтишни ўрганишга чақирди.
Изоҳ (0)