Эрон Европа Иттифоқи унинг нефтини 2015 йилги келишувга мувофиқ харид қилмаса, уран бойитишни қуролланиш даражасигача қайта йўлга қўяди. Бу ҳақда мамлакат Атом энергетикаси ташкилотининг раиси Али Акбар Салеҳи маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Нефтимизни сота олмасак, молиявий операциялардан фойдаланмасак, мазкур келишувга риоя қилиш биз учун фойдали бўлади деб ўйламайман», — деди у.
Европа Иттифоқи АҚШ санкциялари таҳдид қилганлиги сабабли Эрон нефтини харид қилишдан чўчимоқда. Вашингтон Эронга қарши санкцияларни яна жорий этди. Улар экспортга дахл қилганлиги сабабли «қора олтин»нинг нархлари тушиб кетди.
Изоҳ (0)