Хитойнинг Хэбэй провинциясида жойлашган кимё заводи яқинида содир бўлган портлаш оқибатида 22 киши ҳалок бўлди, дея NDTV нашри хабар беради.
Портлаш маҳаллий вақт билан соат 00:41 да Чжанцзякоу шаҳрида бўлиб ўтди. Ҳукумат тақдим этган маълумотларга кўра, 22 киши ҳалок бўлган, яна шунча киши касалхонага ёткизилган. Маҳаллий аҳолини воқеа жойига яқинлашмасликка чақиришмоқда.
Бўлиб ўтган воқеа сабаблари ҳозирча номаълум. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)