Киевда Украина собиқ бош вазири Анатолий Кинахнинг рафиқаси Марина Кинахни тунаб кетишди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Марина Кинах ўз Facebook’ида маълум қилишича, Марказий универмаг ёнида тўхтаб турган машинасидан сумкасини олиб кетишган. У «катта қора сумка»сини мукофот эвазига қайтариб беришларини сўраб, унинг ичида ўзи учун қимматли буюмлар борлигини айтган.
Киев полицияси ўғирлик ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи ишлаб, шу атрофдаги кузатув камералари қайдларини ўрганмоқда.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)